07.05.2020 15:34
6926
«ПСЖ» футболчиси «МЮ»дан кетиш сабабини айтди

«Пари Сен-Жермен» яримҳимоячиси Андер Эррера ўтган мавсум якунида «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиш сабаби ҳақида гапирди.

«Мен аслида «Манчестер Юнайтед»ни тарк этишни хоҳламагандим. Аммо кўпгина ҳолатларда мен ва клуб раҳбариятининг фикрларимиз бир жойдан чиқмасди. Шу боис шартномам тугагач, эркин агент сифатида клубни тарк этдим. Раҳбарият ҳақида ёмон фикр билдириш ниятим йўқ, чунки улар ҳам жамоа муваффақияти учун кўп қайғуришади, «МЮ»ни юқори ўринларга кўтариш учун интилишади. Аммо уларнинг клуб равнақи йўлидаги аксарият қарорларига мен қўшила олмайман. Шунга қарамай, клуб раҳбарияти қарорларини ҳурмат қиламан ва ҳалигача ижрочи директор Эд Вудворд билан яхши алоқадаман», - дейди испаниялик футболчи ESPN мухбири билан суҳбатда.

Маълумот учун, Эррера «Манчестер Юнайтед» сафида 2014-2019 йиллар давомида тўп сурган. 30 ёшли яримҳимоячи 2019 йилда эркин агент сифатида «ПСЖ»га ўтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар