06.05.2020 18:29
14508
Виллианнинг қайси клубга ўтишга розилик бергани маълум бўлди

«Челси» клубининг ҳужумкор яримҳимоячиси Виллиан ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши ойдинлашган. 

Daily Express’нинг ёзишича, бразилиялик футболчи ва унинг оиласи Лондонда қолишни истаётганлиги учун Виллиан Жозе Моуриньонинг таклифига кўра, «Тоттенҳэм» клубига ўтишга розилик берган. 

Виллиан 2013 йилда «Анжи»ни тарк этганида «Тоттенҳэм»га ўтишга жуда яқин келганди. Аммо Жозе Моуриьньо «Челси» бош мураббийига айлангач, бразилиялик футболчи «аристократлар» сафига ўтган. Кейинчалик Моуриньо Виллианни «Манчестер Юнайтед»га ҳам олиб келишга уринганди.

Маълумот учун, Виллианнинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 30 июнь куни якунига етиб, футболчи эркин агентга айланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар