05.05.2020 09:22
5667
Теглар
Томас келажаги борасида бир қарорга келди

«Атлетико» яримҳимоячиси Томас Партей «Арсенал»га ўтишни мақсад қилган, деб ёзади The Telegraph.

Манбага кўра, 26 ёшли ганалик футболчи яқинларига АПЛда «тўпчилар» сафида ўзини кўрсатмоқчи эканлигини ва клублар келишиб олишига умид қилаётганини айтди.

Таъкидланишича, «Арсенал» бош мураббийи Микель Артетанинг шахсан ўзи Томасга қизиқиш билдирмоқда.

Яримҳимоячининг товон пули 45 млн еврони ташкил этади. «Атлетико»нинг лондонликлар ҳужумчиси Александр Ляказеттга қизиқиши келишув амалга ошишида қўл келиши мумкин. Чунки коронавирус пандемияси шароитида юзага келган инқироз туфайли иккала клуб ҳам катта пул сарфлашни истамайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар