05.05.2020 07:45
6990
Роналду Туринга қайтди

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Италияга қайтди, деб ёзади журналист Жованни Альбанезе.

35 ёшли португалиялик футболчи март ойи бошидан бери Мадейрада эди. У дастлаб онасининг инсультга чалингани, сўнг коронавирус пандемияси туфайли Туринга қайтмаётганди.

Эндиликда Роналду 14 кун давомида изоляцияда бўлади, кейин жамоавий машғулотларга қўшилади.

Яқин кунларда «Юве»нинг қолган легионерлари – Гонсало Игуаин, Дуглас Коста, Алекс Сандро, Данило, Войцех Шесни, Адриен Рабьо, Сами Хедира, Маттейс де Лигт ва Блез Матюиди ҳам Италияга қайтишади 

Эслатиб ўтамиз, Италияда 4 майдан индивидуал, 18 майдан эса жамоавий машғулотларга рухсат берилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар