05.05.2020 07:47
8460
«Реал» ва «Барселона» «янги Лукаку» учун курашади

«Реал» ва «Барселона» «Витория Гимараэш» ҳужумчиси Эркулана Набианга қизиқмоқда, деб ёзади AS.

Манбага кўра, испан клублари футболчини ёзги трансферлар ойнасида ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилишган. Ҳужумчини «янги Лукаку» деб аташади. Португалияликка, шунингдек, «Монако» ва «ПСЖ» жамоалари ҳам даъвогар.

16 ёшли Набиан сўнгги 2 мавсумда «Витория»нинг ёшлар жамоасида 43та гол урган,  Португалия U17 жамоасида эса 7та баҳсда 4та тўп киритган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар