05.05.2020 13:54
29278
Мино Райола «Реал»га Роналдудан кўпроқ гол ура оладиган ҳужумчини тавсия қилди

Италиялик футбол агенти Мино Райола Эрлинг Ҳоланд Мадриднинг «Реал» клуби сафига ўтса, Криштиану Роналдудан ҳам кўпроқ гол ура оладиган ҳужумчига айланиши ҳақида гапирди.

«Ҳоланд «Реал» сафига ўтса, аминманки бир мавсумда 40-50тадан гол ура олган бўларди. У Мадрид жамоаси сафида Роналдудан кўпроқ гол ура олиш имкониятига эга бўлган кам сонли голеадорлардан бири. Ҳоланд Бундеслигада икки ой ичидаёқ ўзини кўрсатиб, топ клубларда ўйнай олишини исботлади. Бир неча йилдан кейин у янада ўсиб, жуда кучли голеадорга айланади», - дея Райоланинг сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Маълумот учун, Мино Райола норвегиялик 19 ёшли ҳужумчи Эрлинг Ҳоланднинг агенти саналади. Олдинроқ «Боруссия» ҳужумчисига «Реал» қизиқиш билдирган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар