05.05.2020 12:57
10743
Теглар
«Барселона» таркибни 11 нафар ёш футболчи билан кучайтириши мумкин

«Барселона» коронавирус пандемияси билан боғлиқ инқироз шароитида таркибни кучайтириш бўйича муаммога эга бўлмайди.

Мавсумнинг тўхтатилиши туфайли молиявий муаммолар кўплаб клубларни қийин аҳволга солиб қўйди. Шу жумладан, грандларни ҳам. Ҳозирча пандемиядан кейин клубларнинг молиявий аҳволи ва трансфер бозоридаги вазиятнинг қандай бўлиши ҳақида ҳеч ким аниқ тасаввурга эга эмас.

Аммо Испания матбуоти хабарига кўра, «Барселона» ўзини нисбатан хотиржам тутиши мумкин. Чунки жамоа таркибни кучайтиришга қодир бўлган 11 нафар ёш футболчисига эга.

Мутахассислар биринчи навбатда «Лас-Пальмас»даги 17 ёшли Педри Гонсалес Лопесни, шунингдек, «Брага»даги 20 ёшли португалиялик ҳужумчи Франтишка Тринканни ажратиб кўрсатишмоқда.

Бундан ташқари, «Бетис»даги Карлес Аленья, «Бавария»даги Филиппе Коутиньо, «Ницца»даги Мусса Ваге, «Шальке»даги Жан-Клер Тодибони ҳам эсдан чиқармаслик лозим.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар