04.05.2020 10:55
11953
«Ювентус» «Барселона» билан музокаралар ўтказаётганини тасдиқлади

«Ювентус» спорт директори Фабио Паратичининг сўзларига кўра клуб «Барселона» билан ўйинчиларни алмаштириш борасида музокаралар олиб бормоқда. 

«Футболчилар алмашинуви борасидаги гаплар ҳақиқат. Биз доим кучли клублар билан музокаралар олиб борамиз. Келгусида нима бўлишини муҳокама қиляпмиз, аммо ҳозирча ҳаммаси онлайн суҳбат режимида ўтмоқда», – деб Паратичининг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Турин клуби яримҳимоячиси Миралим Пьянични каталонияликлар аъзоси Артурга алмаштириши борасида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар