03.05.2020 08:32
4236
Тер Стеген: «Шартномани узайтириш борасида музокаралар тўхтаган»

«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Стеген клуб билан янги шартнома бўйича музокаралар тўхтатилганини тасдиқлади.

«Музокаралар ўтказдик, лекин мен аввал яхшилаб ўйлашимиз кераклигини айтдим.

Кўп мухим нарсалар бор, шунинг учун бу масалани кейинроққа сурдик. Ҳозирча музокаралар йўқ», – дейди тер Стеген «инстаграм»даги саҳифасида.

Маълумот учун, германиялик посбоннинг «Барселона» билан шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган. 

Аввалроқ тер Стеген йилига 18 млн евро маош олмоқчи эканлиги, «Барса» эса буни тўлашга тайёр эмаслиги ҳақида айтилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар