03.05.2020 13:49
13086
Теглар
«Реал» Погба учун қанча таклиф қилаётгани маълум бўлди

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погбани таклиф этиш борасида ишларни бошлаган, дея хабар бермоқда Mirror.

Манбанинг ёзишича, Мадрид клуби франциялик яримҳимоячи учун Манчестер клубига 70 миллион фунт стерлинг таклиф қилмоқда. «Реал» 2019 йилнинг ёзида ҳам Зиданнинг талабига кўра, Погба трансферини амалга оширишга уринганди, аммо «МЮ» 150 миллион евро сўрагани учун музокаралар тўхтаб қолганди.  

Ҳозирда Погбага «Реал»дан ташқари «Ювентус», «ПСЖ» ва «Интер» клублари ҳам қизиқиш билдириб, ёзги трансфер ойнасида футболчи учун курашмоқчи.

Франциялик яримҳимоячининг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Келишувда шартномани яна бир йилга узайтириш банди ҳам киритилган. 

Маълумот учун, Погба жорий мавсумда жароҳати боис АПЛ доирасида бор йўғи 7та ўйин ўтказди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар