03.05.2020 14:45
8858
Ракитич учун АПЛ клуби бош даъвогарга айланди

«Барселона» яримҳимоячиси Иван Ракитич учун Испаниянинг «Севилья» клуби эмас, Англия клуби асосий даъвогарга айланди, дея ёзмоқда Mundo Deportivo.

Манбанинг ёзишича, хорватиялик яримҳимоячи кейинги мавсумни катта эҳтимол «Тоттенҳэм»да ўтказади. Клуб бош мураббийи Жозе Моуриньо Эриксен ўрнига Ракитични ўйнатмоқчи. Трансфер борасида ҳам Лондон клуби бу борадаги рақобатчилар орасида устунликка эга. Сабаби Ракитичга қизиққан «Севилья»нинг ҳозирги молиявий имконияти яхши эмас, «Ювентус» футболчининг трансфер нархи баланд деб ҳисобламоқда, яна бир даъвогар «Атлетико» эса «Барселона» футболчисига узоқ йиллик шартнома таклиф қилмаяпти. 

Маълумот учун, Ракитич ушбу мавсумда «Барса» сафида жами 30 ўйинда майдонга тушиб, 4та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар