03.05.2020 13:11
1774
Теглар
А Сериянинг дастлабки клуби машғулотларни бошлашини эълон қилди

Италия А Сериясининг «Сассуоло» клуби чемпионат жамоаларидан биринчи бўлиб машғулотларни бошлашини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берган.

«Сассуоло» жамоаси 4 май кунидан ўз қароргоҳида машғулотларни бошлайди. Тайёргарлик жараёни учта майдонда эҳтиёт чораларига қатъий амал қилган ҳолда олиб борилади. Шунга қарамай, кийиниш хоналари, спорт заллари ва клуб офиси ёпиқлигича қолади.

Машғулотлар душанбадан жума кунигача ҳар эрталаб ўтказилади. Машқлар жараёнида ҳар бир майдоннинг ярмида 6 нафардан футболчи оралиқ масофани сақлаган ҳолда тайёрланишади», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, коронавирус пандемияси туфайли А Серия ўйинлари номаълум муддатгача тўхтатилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар