02.05.2020 07:46
6124
Теглар
Мавсум давомида «ПСЖ»да 1 дақиқа ўйнаган футболчи ҳам олтин медаль олади

Ҳуқуқий жиҳатдан «ПСЖ»га тегишли бўлган яримҳимоячи Хесе жамоаси Франция чемпионатида ғолиб чиққанлиги учун олтин медаль олади. 

Эътиборлиси, испаниялик футболчи бу мавсумда Париж клуби сафида атиги 1 дақиқа ўйнаган (4-турда «Метц»га қарши).

Франция чемпионати қоидаларига кўра, майдонда камида 1 дақиқа вақт ўтказган ўйинчи ҳам чемпион бўлиш ва медаль олиш ҳуққуқига эга.

Хесе «ПСЖ»да 1 дақиқа ўйнагач, сентябрда ижара асосида «Спортинг»га ўтган.

Маълумот учун, Лига 1 коронавирус пандемияси туфайли муддатидан аввал якунланди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар