30.04.2020 09:25
980
Теглар
Италия ФФ президенти: «Мавсумни муддатидан аввал якунлашга рози бўлмайман»

Италия футбол федерацияси президенти Габриэле  Гравина коронавирус пандемияси туфайли А Серия барвақт якунланишига қарши эканлигини таъкидлади.

«Мен Италия футбол федерацияси президенти эканман, мавсумни муддатидан аввал якунлашга ҳеч қачон рози бўла олмайман. Чунки бу Италия футболининг ўлимини англатади.

Мен барчанинг манфаатларини ҳимоя қиламан. Агар барча иштирокчиларнинг соғлигига таъсир қиладиган объектив сабаблар бўлмаса, мавсумни эрта якунлашга рози эмасман. 

Агар мавсум муддатидан аввал якунланса, Италия футболи 700-800 млн евро йўқотади. Баҳсларни мухлисларсиз ўтказсак, зарар 300 млн еврони ташкил этади. Томошабинлар билан мавсум тикланса, 100-150 млн евро йўқотамиз», – деб Гравинанинг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар