30.04.2020 08:10
4057
Балотелли 2013 йили нега «Ювентус»га ўтмаганини айтди

«Брешиа» ҳужумчиси Марио Балотелли 2013 йили «Ювентус»га ўтишга яқин бўлгани, аммо «Милан»ни танлагани ҳақида гапирди.

«Манчестер Сити»дан кетгандан сўнг «Ювентус» билан келишувга яқин эдим. 

Кейин Галлиани пайдо бўлди. У билан яхши муносабатда эдик. У мени «Милан»да кўришни хоҳлади. 

Агар жадвалга қараб танлаганимда «Ювентус»га йўл олардим. Аммо «Милан»ни танладим, чунки бу клуб юрагимда эди. Кўнглимга қулоқ солдим. «Интер»га ҳам мухлислик қилганман. Менга Милан жамоалари ёқади», – деб Балотеллининг сўзларини келтиради Corriere della Sera.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар