29.04.2020 08:07
3014
Виллаш-Боаш Лига 1нинг муддатидан аввал якунланишига муносабат билдирди

«Марсель» бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш Франция чемпионатининг 2019/2020 йилги мавсуми муддатидан аввал якунланишига ўз муносабатини билдирди.

«Менимча, бу – мантиқий жиҳатдан мутлақо тўғри қарор. Машғулотларни қайта бошлаш учун керакли шартларни бажариш жуда қийин эди. Бу – яхши ечим. Бу – Франция ва бутун дунёдаги коронавирус қурбонига айланган инсонларга ҳурматнинг намойиши. 

Мавсумдаги натижаларимиз ҳисобга олинадими ёки йўқми, кўрамиз. Мавсумни тўхтатиш бир қанча жиддий мунозараларни, шу жумладан, трансляция ҳуқуқлари билан боғлиқ молиявий муаммоларни келтириб чиқаради. Чунки клубларнинг келажаги шунга боғлиқ. Аммо муҳими соғлиқдир», – деб Виллаш-Боашнинг сўзларини келтиради L'Equipe.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар