29.04.2020 07:22
2143
Теглар
«ПСЖ» президенти: «ЕЧЛ ўйинларини бошқа давлатда ўтказишга тайёрмиз»

«ПСЖ» президенти Носир Ал-Ҳелайфи коронавирус пандемияси туфайли 2019/2020 йилги Франция чемпионати муддатидан аввал якунланишига изоҳ берди ва клуб Чемпионлар Лигаси доирасидаги уй ўйинларини чет элда ўтказишга тайёр эканлигини билдирди.

«Франция ҳукуматининг қарорини ҳурмат қиламиз. УЕФА билан келишувга биноан, Чемпионлар Лигасининг якуний босқич ўйинларини белгиланган саналарда ўтказишга розимиз. 

Агар Францияда ўйнашнинг иложи бўлмаса, бошқа давлатда ўйнашга тайёрмиз. Бу футболчиларимиз ва клубнинг барча ходимлари саломатлигига кафолат беради», – деб Ал-Ҳелайфининг сўзларидан иқтибос келтиради RMC Sport. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕЧЛнинг қолган баҳслари август ойида ўтказилиши мумкинлиги ҳақида айтилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар