29.04.2020 09:20
4032
Мадрид клуби Каванига 3 йиллик шартнома таклиф қилди

Мадриднинг «Атлетико» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Кавани билан музокалар олиб бормоқда.

«Атлетико» Диего Коста билан хайрлашиб, Эдинсон Каванини сотиб олмоқчи. Мадридликлар 1 июлдан эркин агентга айланадиган ҳужумчига 3 йиллик шартнома таклиф қилишди», – деб ёзади журналист Николо Скира «твиттер»даги саҳифасида.

«Атлетико» уругвайлик 33 ёшли футболчини қишда ҳам сотиб олишга уринганди. Шунингдек, Каванига «Интер Майами» клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Эдинсон бу мавсумда «ПСЖ» сафида барча турнирлар доирасида 22та ўйин ўтказиб, 7та гол урган ва 3та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар