28.04.2020 01:11
5304
Теглар
Парагвайда ҳибсга олинган Роналдиньо паспорти сохта чиққанлигидан ҳайратда эканлигини айтди

Футбол бўйича Бразилия терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Роналдиньо Парагвайда сохта паспорт билан қўлга олинганидан кейинги биринчи интервьюсини берди. Футболчининг сўзларига кўра, у қачондир панжара ортига тушишини хаёлига ҳам келтирмаган.

«Биз ҳужжатларимиз сохта эканлигини билиб ҳайратда қолдик. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилмоқдамиз, биздан талаб қилинаётган барча нарсани бажаряпмиз. Бундай вазиятга тушаман деб сира ўйламагандим. Бутун умрим давомида одамларни ўйинларим билан хурсанд қилишга ҳаракат қилиб келганман», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.

Роналдиньо шунингдек, ҳурмат билан муносабатда бўлаётган Парагвай ҳукуматига миннатдорлик билдирди. 

Роналдиньо ва унинг укаси март ойи бошларида Парагвайга сохта паспорт билан кирганликда гумонланиб ҳибсга олинганди. https://kun.uz/news/2020/03/05/ronaldino-qalbaki-pasport-bilan-qolga-tushdi  

Улар 32 кун тергов изоляторида сақланди. 8 апрель куни улар 1,6 млн доллар гаров пули эвазига уй қамоғига ўтказилди.

 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар