28.04.2020 12:21
1166
«Арсенал» футболчилари коронавирусга тест топширишмади

«Арсенал» яримҳимоячиси Даниэль Себальос бош мураббий Микель Артета коронавирус юқтириб олган бўлса-да, ҳеч ким тестдан ўтказилмаганини тан олди.

«Эрталаб уйғониб, Артета коронавирус юқтириб олганини эшитдим. Кейин бизни карантинга олишди. Баъзи футболчиларда касаллик аломатлари кузатилди. Аммо ҳеч ким тест топширмади.

Испанияда вазият оғир эканини биламан. Аммо Англияда кўчада сайр қилиш ва кунига 1 марта шуғулланиш мумкин», – деб испаниялик сўзларини келтирмоқда Evening Standard.

13 март куни Артетанинг коронавирус юқтириб олгани маълум бўлди. 10 кун ўтгач у соғайиб кетди.

Буюк Британияда 155 мингдан ортиқ одам коронавирус билан хасталанган. 21 мингдан ортиғи вафот этган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар