26.04.2020 00:58
5532
Теглар
«Пахтакор» зилзила бўлган куни ҳам футбол ўйнаган

«Пахтакор» ҳалокатли зилзила бўлган куни ҳам футбол ўйнаган, деб маълумот бермоқда клуб матбуот хизмати.

1966 йил 26 апрель куни саҳар пайтида Тошкентда кучли ер қимирлаши юз берди. Унинг кучи 7,5 баллга тенг бўлди. Натижада, кўплаб уй-жойлар, бинолар жиддий зарар кўрди, қурбонлар бўлди.

СССР чемпионати Олий лигаси тақвимига кўра, «Пахтакор» шу куни Минскнинг «Динамо» клубини қабул қилиши лозим эди. Зилзилага қарамай, ўйин бекор қилинмади. Беллашув давомида эса яна ер силкиниши кузатилди.

«Пахтакор»ни қўллаб-қувватлаш учун стадионга 50 минг ишқибоз ташриф буюрди. Мезбонлар эса 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

«Пахтакор» 1966 йилги чемпионат якунига кўра, 19 жамоа ичида 9-ўринни эгаллади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар