26.04.2020 07:32
1205
«Арсенал» келаси ҳафтадан машғулотларга қайтади

«Арсенал» клуби коронавирус пандемиясига туфайли Буюк Британияда жорий этилган изоляцияга қарамай машғулотларни тиклайди, деб ёзади ESPN.

Манбага кўра, машғулотлар келаси ҳафтада жамоанинг Колнидаги базасида бошланади. Клуб қатъий қоидаларни ўрнатган: ўйинчилар индивидуал равишда базага келишади, тўғридан-тўғри майдонга чиқишади (база ичидаги бинолар ёпиқ бўлади), машғулотлардан сўнг ювинмасдан ва тушлик қилмасдан дарҳол уйларига қайтишади.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ коронавирус пандемияси туфайли номаълум муддатга тўхтатилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар