23.04.2020 15:40
7720
Обамеянг учун яна бир даъвогар пайдо бўлди

«Арсенал» клуби форварди Пьер-Эмерик Обамеянг мавсум якунида Лондон клубини тарк этиш истагани яширмаяпти. 30 ёшли форвард Чемпионлар лигасида қатнашадиган клуб сафига ўтмоқчи, дейилади Bleacher Report хабарида.

Манбанинг ёзишича, 30 ёшли габонлик форвард учун Лондоннинг яна бир клуби «Челси» ҳам курашга қўшилган. Жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпард янги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этишга ишонган ҳолда Обамеянгни клуби сафига қўшиб олинишини истамоқда. «Аристократлар» клуб ЕЧЛ масаласини ҳал этиши ҳамон бу борада таклиф билан чиқмоқчи.

Олдинроқ «Барселона» ва «Реал» клублари ҳам шартномаси 2021 йилда якунланадиган форвардга қизиқиш билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» Англия Премьер-лигаси 28-туридан кейин турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар