19.04.2020 08:52
3579
Нойер: «34 ёшдаман. «Бавария» билан 5 йиллик шартнома – утопия»

«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер клубдан 5 йиллик янги шартнома талаб қилаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«2011 йилдан бери «Бавария» билан барча музокаралар ишонч билан олиб борилган.

Аммо ҳозирги музокаралар тафсилотлари матбуотга ошкор бўлди. Бу кўп жиҳатдан нотўғри. Бу мени асабийлаштиради.

Имконим борича ўйнашни хоҳлайман. Аммо мен учун энг муҳими – ишонч.

Шубҳасиз, 5 йиллик янги шартнома – утопия. Ҳозир 34 ёшдаман, 39 ёшда қандай холатда бўлишимни билмайман. Шунинг учун жамоатчилик томонидан муҳокама қилинаётган нарсалар мутлақо маъносиз.

Мен клуб ўйинчиси ва сардори сифатида жамоага содиқман», – деб германиялик посбоннинг сўзларини келтиради Bild.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар