17.04.2020 11:51
7915
Пети: «Мбаппе ўзини тутиб олиши керак»

Франция миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Эммануэль Пети «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппени танқид қилди.

«Мбаппе 3 йил ичида ўсди, у футбол оламига ақл бовар қилмайдиган потенциал билан кириб келди. У аллақачон катта ишларни бажарди, аммо биз ундан кўпроғини кутамиз. Килианнинг олдида порлоқ келажак бор. Аммо у «Олтин тўп»ни ютишни истагани учун ўзига босим ўтказмоқда. Баъзан жамоадошларини хафа қилмоқда.  Бу жаҳлимни чиқаради. У ўзини тутиб олиши керак», – деб Петининг сўзларини келтиради Goal.

Маълумот учун, Мбаппе бу мавсумда Франция чемпионатида 20та ўйин ўтказиб, 18та гол урди ва 5та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар