15.04.2020 16:13
11812
Жасур Яхшибоев миллий жамоадан чақирув оладими? Вадим Абрамов жавоб берди

Беларусь Олий лигасида муваффақиятли тўп сураётган Жасур Яхшибоев нафақат мухлислар, балки мутахассислар эътиборида ҳам турибди. 22 ёшли яримҳимоячи Ўзбекистон миллий жамоасидан чақирув олиши мумкин. Бу ҳақда миллий жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов Tribuna.uz сайти мухбири билан суҳбатда айтиб ўтди.

«Албатта, карантин вақтида Жасур Яхшибоевнинг ўйинларини кузатиб бораяпман. У Беларусь чемпионатининг янги мавсумдаги кашфиётига айланди. Легионеримиз дастлабки ўйинларда ўзини яхши кўрсата олди. Омади ҳам келмоқда. Бизнинг футболчимиз Беларусь Олий лигасида ўзини кўрсатаётганлиги ёқимли бўлмоқда. Умид қиламанки, Жасур ўсишда давом этади. Табиийки, у мана шундай ўйнашда давом этаверса, миллий жамоага ҳам чақирилиши мумкин», - дейди Вадим Карленович.

Маълумот учун, Жасур Яхшибоев «Энергетик» сафида дастлабки уч турда 3та гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар