15.04.2020 19:23
7126
«Шомуродовнинг ўйини «Ливерпул»даги Фирминога ўхшайди». Кержаков Элдорни таърифлади

Россиялик таниқли собиқ ҳужумчи Александр Кержаков «Спорт-Экспресс» нашрига берган интервьюсида Элдор Шомуродовни Премьер-лиганинг энг яхши уч форварди сафига киритиб, уни «Ливерпуль» форвардига ўхшатди.

«Россия Премьер-лигасининг энг яхши ҳужумчилари қаторига ўзимга ёқадиган Комличенкони қўшишим мумкин, аммо учталикка эмас. Комличенконинг чемпионатда ҳали ўзини ҳар томонлама кўрсатишга вақти бор. Уни ҳозирча 4-ўринга қўяман. Дастлабки учлигимга эса Александр Кокорин, Артём Дзюба, Элдор Шомуродовни киритаман. Шомуродов айниқса, ҳужумни якунлашда жуда яхши ҳаракат қилади. Унинг ўйини «Ливерпул»даги Фирминонинг майдондаги вазифасига ўхшайди. «Ростов» форварди майдон марказига келиб, шерикларига қочиш учун бўш ҳудуд яратади. Қолаверса, у яккама-якка вазиятларда ҳам яхши ўйнайди», - дейди «Зенит», «Севилья», «Тоттенҳэм» клублари ҳамда Россия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Александр Кержаков.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов жорий йилги чемпионатда 11та гол билан Россия Премьер-лигасининг энг яхши тўпурарлари қаторида Дзюбадан кейинги 2-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар