15.04.2020 17:27
1780
Мирослав Клозе «Бавария»да иш бошлайди

«Бавария» клуби ҳамда Германия миллий жамоаси ҳужумчиси Мирослав Клозе Мюнхен жамоасида иш бошлайдиган бўлди. 

Bild нашрининг ёзишича, Клозе «Бавария» бош мураббийи Ханс Фликка ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб боришга розилигини берган. Собиқ ҳужумчи бунгача «Бавария»нинг U-17 ёшлар жамоаси мураббийи сифатида ишлаб келаётган эди. 

Маълумот учун, Клозе «Бавария» сафида 2007-2011 йиллар давомида тўп суриб, 98 ўйинда 24та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар