12.04.2020 10:12
5966
Теглар
«Арсенал» бир шарт эвазига ўйинчиларнинг маошини камайтирмайди

Лондоннинг «Арсенал» клуби раҳбарияти футболчиларга коронавирус пандемияси даврида маошларининг пасайишига йўл қўймаслик ҳақида маълум қилди, аммо бир шарт эвазига.

Тhe Telegraph'нинг хабарига кўра, агар жамоа мавсум охирида Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритса, раҳбарият барча харажатларни ўз зиммасига олишга ва ўйинчилар маошларини камайтирмасликка тайёр. «Тўпчилар» раҳбарияти ўйинчиларга шу тариқа мотивация беришга қарор қилди.

«Арсенал» йилига футболчиларига 260 млн евро маош тўлайди. Жамоа Чемпионлар Лигасисиз ва иқтисодий инқироз даврида бунча пул сарфлашни давом эттирмоқчи эмас.

Маълумот учун, «Арсенал» бу мавсумда АПЛнинг 29-туридан сўнг 40 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар