11.04.2020 09:13
9061
Вилли Саньол: «Италия билан ўйиндан сўнг Зиданнинг узрини қабул қилмаганман»

«Бавария» клуби ва Франция миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Вилли Саньол 2006 йилги жаҳон чемпионати финалида Италияга қарши ўйиндаги мағлубиятдан (1:1, Пен – 4:5) кейинги ҳиссиётлари ҳақида гапирди.

«Ўйиндан сўнг Зинедин Зидан кийиниш хонасида узр сўради. Аммо мен унинг узрини қабул қилмадим, у билан гаплашишни истамадим. Бу кечирим сўраш учун яхши вақт эмасди, чунки барча хафа эди. 

Ҳожатхонага бориб, 10 дақиқада 250та сигарет чекдим. Финалдан сўнг Зидан ва мен 2 йил гаплашмадик. 2008 йил тўй қилдим, хотиним Зиданни ҳам таклиф қилишим кераклигини айтди. Мен уни чақирдим, бирга тушлик қилдик. Яхши суҳбат бўлди», – дея Саньолнинг сўзларини келтиради Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, Италияга қарши финал ўйинининг 109-дақиқасида французлар сардори Зидан рақиб ҳимоячиси Марко Матерaццига боши билан зарба бериб, уни қулатган ва майдондан четлатилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар