11.04.2020 09:49
2429
Левандовски хайрия мақсадида формасини аукционга қўйди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски «инстаграм»даги постида ўзининг дастхати туширилган либосини кимошди савдосига қўйганини эълон қилди.

«Бу – менинг футболкам. Бу либосда Бундеслигада «Шальке»га қарши баҳсни ўтказганман ва хет-трик қилганман. Мен уни Less_app лойиҳаси доирасида аукционга қўяман ва ундан тушган маблағ Польша касалхоналарига юборилади», – деб ёзган польшалик ҳужумчи.

Маълумот учун, Less_app – машҳур одамларнинг кийимларини хайрия мақсадида сотадиган лойиҳа. Ҳозиргача Польшада 5955 кишида коронавирус аниқланган бўлиб, 181 бемор вафот этган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар