11.04.2020 17:16
11329
Канте учун асосий даъвогар клуб маълум 

Мавсум якунида Лондоннинг «Челси» клубини тарк этиши кутилаётган Нголо Канте учун асосий даъвогар клуб маълум бўлди.

Calciomercato нашрининг хабар беришича, «Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпарднинг Кантени трансферга қўйилишини истаётганидан Туриннинг «Ювентус» клуби фойдаланиб қолмоқчи. Италияликлар устози Маурицио Сарри клуб раҳбариятидан 29 ёшли франциялик яримҳимоячини сотиб олишни сўраган. Сарри «Стэмфорд Бриж»даги фаолияти давомида Кантени «Челси»нинг етакчи футболчисига айлантирган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Нголо Кантенинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. Яримҳимоячи жорий мавсумда «кўклар» сафида 22 ўйинда майдонга тушиб, 3та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар