10.04.2020 20:25
13021
«Ювентус» Роналду ва Игуаин ўрнига янги ўринбосар учун курашмоқчи

Эрлинг Ҳоландни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган «Реал» ва «Манчестер Юнайтед» клублари сафига Туриннинг «Ювентус» клуби ҳам қўшилди.

Calciomercato нашрининг ёзишича, Италиянинг амалдаги чемпион жамоаси ўз ҳужумчилари 35 ёшли Криштиану Роналду ва 33 ёшга тўлаётган Гонсало Игуаин сингари футболчиларга ўринбосар сифатида Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчисини кўрмоқда. Турин клуби 19 ёшли норвегиялик голеадорнинг трансфер имкониятларини кўриб чиқмоқда. 

Клуб спорт директори Фабио Паратичи 2018 йилдаёқ Ҳоландни «Мольде» сафидан сотиб олишни таклиф қилган, бироқ якунда бу ўтиш амалга ошмаганди. «Ювентус» бу сафар ҳам Ҳоланд учун курашга қўшилмоқчи.

Маълумот учун, қишки трансфер ойнасида Дортмунд клубига ўтган Ҳоланд Бундеслигадаги 8 ўйинда 9та гол уришга эришди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар