10.04.2020 09:49
5847
Роббен: «Рафиқам коронавирус туфайли нафас ололмайдиган даражага келганди»

«Бавария» клуби ва Нидерландия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Арьен Роббен коронавирусга чалинган рафиқасининг аҳволи ҳақида маълумот берди.

«Бахтимизга, ҳаммаси яхши. У ўзини жуда ёмон ҳис қилди, лекин салбий синов ортда қолди ва энди ўзини яхши ҳис қилмоқда. Рафиқам кўкрагидаги босим ва нафас ололмагани туфайли жуда ёмон аҳволда эди. Бу – жуда ёқимсиз ҳолат. Бундан ташқари касаллик қанча давом этишини билмайсиз. Ҳаммаси яхши якунланганидан хурсандман.

Бахтимизга бизнинг жуда яхши дўстларимиз бор, улар бизга ёрдам беришди. Аммо бу ғалати ҳолат эди, сиз умуман ташқарига чиқа олмайсиз. Эшик олдига харидларни ташлаб кетишади», – деб Роббеннинг сўзларини келтиради Bild.

Маълумот учун, ҳозиргача COVID-19дан 94 мингдан ортиқ киши вафот этди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар