10.04.2020 10:38
2837
Теглар
Гётце «Боруссия»дан кетишини тасдиқлади

«Боруссия» Д клуб яримҳимоячиси Марио Гётце ёзда жамоани тарк этиш ҳақида ўйлаётганини тасдиқлади.

Бунгача 27 ёшли футболчига «Ливерпуль», «Вест Ҳэм», «Эвертон» ва «Рома» клублари қизиқиш билдираётганлиги ҳақида айтилганди.

«Кўп ўйлаганимдан сўнг фаолиятимда ўзгаришлар қилишга қарор қилдим. Бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйлаш учун кўп вақт сарфладим. Бу – менинг спортдаги келажагим учун муҳим қарор. Ризо Фазели ва унинг ISM агентлиги билан ишлашни кутяпман. 

Дунёда ҳаммаси яна аввалги ҳолатига қайтса, келажагим борасида аниқроқ маълумот бераман. Унгача, илтимос, соғ бўлинг ва бошқаларни қўллаб-қувватланг», – дея Гётценинг сўзларини келтиради Daily Mail.

Маълумот учун, германиялик яримҳимоячининг Дортмунд клуби билан шартномаси ёзда якунига етади. У бу мавсумда Бундеслигада 13та ўйин ўтказиб, 3та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар