09.04.2020 14:08
13500
Одил Аҳмедовнинг трансфер баҳоси пасайди

«Transfermarkt» портали коронавирус пандемияси сабабли 8 апрель куни аксарият футболчиларнинг трансфер баҳосини туширди.

Жумладан, Хитойнинг «Шанхай СИПГ» ва Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Одил Аҳмедовнинг трансфер баҳоси ҳам тушган. 32 ёшли футболчининг трансфер нархи 500 минг еврога арзонлаб, 2 миллион еврога баҳоланган. 

Маълумот учун, миллий жамоамиз сардорининг трансфер қиймати энг кўтарилган давр 2016 йил бўлиб, ўшанда «Краснодар» клуби футболчиси бўлган Аҳмедовнинг баҳоси 9 миллион еврони ташкил этганди. 2019 йил сентябрига келиб трансфер нархи 4,5 миллионга тушган бўлса, декабрда 2,5 миллион еврогача пасайганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар