08.04.2020 14:09
10034
Шота Арвеладзе коронавирус туфайли Ўзбекистондан Туркияга қандай етиб боргани ҳақида гапирди

«Пахтакор» клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе «Vice» журналига берган интервьюсида коронавирусдан қандай ҳимояланаётгани ва Ўзбекистондан Туркиядаги уйига қандай етиб борганлиги ҳақида гапириб берди.

«Туркиянинг «Қосимпошо» клубидаги фаолиятим даврида Истанбулдан уй сотиб олгандим. Шу ерда яшаяпмиз. Бутун оилам мен билан. Коронавирусдан жуда эҳтиёт бўлаяпман, сабаби менда астма касаллиги бор. Ҳозирда мунтазам авиақатновлар йўқлиги сабабли Туркияга Қозоғистон орқали хусусий самолётда учиб келдик. Карантинда вақтни уйда футбол ўйинларини такрор кўриш билан ўтказаяпман», - дейди «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе.

Маълумот учун, грузиялик мутахассис 2017 йилдан буён «Пахтакор» бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар