08.04.2020 18:55
6999
Коронавирус пандемияси туфайли футболчиларнинг трансфер қиймати пасайиб кетди

Transfermarkt портали коронавирус пандемияси туфайли юзага келган танаффусдан фойдаланиб, футболчиларнинг трансфер қийматини қайта кўриб чиқди.

Янги ҳисоб-китобга кўра, уларнинг бозор нархи 20 фоизга арзонлаб, 9,22 миллиард еврога камайди.

Фақат 1998 йилда туғилган ва ундан ҳам ёш футболчилар қиймати 10 фоизга пасайди, чунки улар ёши кичиклиги туфайли фаол актив деб ҳисобланди.

Дунёнинг энг қиммат футболчиси бўлмиш Килиан Мбаппе қиймати 200 миллиондан 180 миллион еврога тушди. Унинг жамоадоши Неймар 160 миллиондан 128 миллион еврога арзонлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар