07.04.2020 11:25
2140
Теглар
Россия чемпионати ўйинлари мухлисларсиз давом эттирилиши мумкин

Россия Премьер-Лигаси клубларининг умумий йиғилишида ўйинларни мухлисларсиз ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.

Агар ёзгача Россиядаги эпидемиологик вазият яхшиланмаса, лига баҳсларни мухлисларсиз ўтказилишига рози бўлишига тўғри келади.

Гап шундаки, август ойида янги мавсум старт олиши керак. Шу сабабли жорий мавсумни яна кўчириш имкониятини бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Премьер-Лигаси 31 майгача тўхтатилган. Чемпионат якунига қадар яна 8та тур бор.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар