06.04.2020 13:12
2480
Теглар
Тиаго Силва А Серияга қайтишни хоҳламоқда

«ПСЖ» ҳимоячиси Тиаго Силва фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, 35 ёшли футболчининг хизматларига «Милан» қизиқиш билдирмоқда. Силванинг ўзи ҳам собиқ клубига қайтишга мойиллик билдирган. Трансфердаги асосий муаммо ҳимоячининг юқори маоши бўлиши мумкинлиги атилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Силва 2009-2012 йилларда «Милан»да тўп тепган.

Жорий мавсумда Силва барча мусобақаларда 30та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини бир бор ишғол этди. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар