06.04.2020 15:13
2621
«ПСЖ» Неймар ва Мбаппени камида бир мавсумга сақлаб қолмоқчи

«Пари Сен-Жермен» клуби ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи Неймар ва Килиан Мбаппе билан хайрлашмоқчи эмас.

L’Équipe хабарига кўра, коронавирус пандемияси туфайли футболчиларнинг трансфер қиймати кескин пасайиши кутилмоқда. Бундай вазиятда парижликлар энг қиммат футболчиларини сақлаб қолишни истамоқда. «ПСЖ» хўжайинлари Неймар ва Мбаппени камида яна бир мавсум давомида клубда қолишига умид қилмоқда.

Аввалроқ Неймар хизматига «Барселона» қизиқиш билдираётгани, Мбаппега «Реал» даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ҳар иккала футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар