06.04.2020 08:33
4587
Француз клуби шифокори ўз жонига қасд қилди

Франциянинг «Реймс» клуби шифокори Бернард Гонсалес ўз жонига қасд қилди, деб хабар беради Le Parisien.

Манбага кўра, 60 ёшли Гонсалес коронавирус билан касалланган ва рафиқаcи билан карантинда бўлган. Суиқасдга сабаб коронавирус инфекцияси эканлиги айтилмоқда. Клуб раҳбарияти жамоада 20 йилдан бери ишлаб келаётан шифокорнинг оила аъзоларига ғамхўрлик қилишини маълум қилди.

Маълумот учун, Францияда ҳозиргача 90 мингдан ортиқ киши COVID-19 билан касалланиб, шулардан 7560 нафари вафот этди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар