02.04.2020 17:35
7100
Миржалол Қосимов коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида хайрияга қўл урди

Шу кунларда мамлакатдаги барча соҳа вакиллари мазкур пандемияга қарши курашишда ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилмоқда, дея ёзади ОКМК клуби матбуот хизмати.

«Жумладан, юртдошларимиз «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондининг ҳисоб рақамларига жисмоний ёки юридик шахс сифатида маблағ ўтказиш йўли билан ўз ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилишмоқда.

Ўз навбатида, мазкур хайрли ишга ўзбек футболи афсонаси, айни пайтда ОКМК жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган мутахассис Миржалол Қосимов ҳам ихтиёрий равишда ушбу фондга беғараз ёрдам тариқасида 75 миллион сўм маблағни ўтказиб берди», - дейилади клуб хабарида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар