31.03.2020 16:06
12089
«Ювентус» коронавирус туфайли Роналдуни сотиши мумкин

Туриннинг «Ювентус» клуби раҳбарияти коронавирус туфайли юзага келган молиявий зарарларни қоплаш учун жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ёзги трансферда сотишга мажбур бўлиши мумкин. Бу ҳақда Il Messaggero нашри хабар бермоқда.

«Молиявий муаммолар сабаб «Ювентус» Криштиану Роналдунинг аввалги маоши миқдоридаги маблағни катта эҳтимол билан тўлай олмайди. Сабаби яқин ойларда тахмин қилинаётган молиявий ҳолат туфайли туринликлар учун 35 ёшли ҳужумчига йиллик 31 миллион евро маош тўлаш жиддий масалага айланади», - дея ёзилади нашрда. 

Манбанинг қайд этишича, муаммонинг ечимларидан бири португалиялик форварднинг бошқа клубга трансфер қилинишидир. Вазият шу тақлид давом этса, «Ювентус» мавсум якунида Роналдуни 70 млн еврога сотишга рози бўлади. Ҳужумчининг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Маълумот учун, Криштиану жорий мавсумда 32 ўйинда 25та гол ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар