31.03.2020 12:54
9169
Теглар
«Реал» «Ливерпуль» ҳужумчисини сотиб олмоқчи

«Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане «Реал» қизиқиш доираларига тушган. Бу ҳақда Daily Express хабар бермоқда. 

Манбада ёзилишича, 27 ёшли футболчи Мадрид клубининг асосий трансфер мақсадларидан бири. «Қироллик клуби» АПЛда ёрқин мавсум ўтказаётган сенегаллик форвард билан ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган. Шунингдек, Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни ҳам сотиб олиш режалаштирилган.

Агар Маненинг трансфери амалга ошмаса, «Реал» «Арсенал» форварди Пьер-Эмерик Обамеянгни ўз таркибига қўшиб олиши айтилмоқда. 

Мане бу мавсумда Англия чемпионатида 26та ўйин ўтказиб, 14та гол урди ва 9та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар