31.03.2020 20:45
9810
«МЮ» Санчога нималар ваъда қилгани маълум бўлди

«Манчестер Юнайтед» «Боруссия» хавбеки Жейдон Санчонинг трансфери борасида иш олиб боришда давом этмоқда.

Independent нашрининг хабар беришича, «Юнайтед» 20 ёшли ҳужумкор яримҳимоячига ҳафтасига 400 минг фунтлик маош ваъда қилган. Шунингдек, клуб Санчога ўзининг афсонавий 7-рақамини топширишини маълум қилган. Жордж Бест, Эрик Кантона, Дэвид Бекҳэм, Майкл Оуэн ва Криштиану Роналду сингари афсонавий футболчилар Манчестерда айнан ушбу рақам остида тўп суришганди. «МЮ» Санчонинг Германиядан Англияга қайтиши учун 130 млн евро сарфлашга тайёр.

Маълумот учун, Санчо ушбу мавсумда «Боруссия» сафида Бундеслиганинг 23 ўйинида 14та гол ва 15та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар