31.03.2020 18:50
2733
Мата ван Гал ҳақида: «У гоҳида сўзлаётганда йиғларди»

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Хуан Мата клуб собиқ бош мураббийи Луи ван Гал билан бирга ишлаган фаолиятини эслади.

«Луи яхши инсон бўлиш билан бирга гоҳида у қўрқинчлига айланарди. У ҳиссиётларга берилувчан, гоҳида муҳим нарсалар ҳақида гапираётганида йиғлаб юборарди. 

Ван Гал билан илк учрашганимизда у Райан Гиггз билан ўтирганди. Кўришгач, у бирга вино ичишни таклиф этди, мен эса рад этгандим. Ўшанда у мендан: «Менга айтчи, кимсан?», - деб сўраганди.

Ҳайрон қолгандим. Исмим Хуан, 26 ёшдаман, футбол ўйнайман деб жавоб бергандим. У эса, «Йўқ-йўқ, шахс сифатида қандай одамсан? Оилалимисан, ҳаётда сен учун энг муҳими нима?», - деб қизиққан.

Биласизми, аслида у шунчаки тактик эмас, яхши мураббий эди. Луи ажойиб инсон, ундан кўп нарсани ўрганганман», – дея эслайди Мата.

Маълумот учун, Хуан Мата Манчестер клубига Дэвид Мойес устозлик қилган даврга келган, шотландиялик мураббий истеъфога чиқарилгач Луи ван Гал билан бирга ишлаганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар