31.03.2020 14:53
6383
Теглар
Маошларни қисқартирган АПЛнинг дастлабки клуби маълум бўлди

«Ньюкасл» клуби раҳбарияти коронавирус пандемияси туфайли ўйинларнинг тўхтатилганлиги боис, клуб ходимларининг маоши 80 фоизга қисқартирилганлигини маълум қилди. Ньюкаслликлар бу борада АПЛдаги дастлабки жамоа бўлишди.

The Sun хабарига кўра, энди клуб ишчи ходимларининг бир ойлик маоши 2500 фунтдан ошмайди. Маошларнинг қисқариши асосий таркиб ва мураббийлар штабига таъсир қилмаса-да, бошқа барча персонал, клуб академияси мураббийлари ва ходимларига таалуқли бўлади.

Манбанинг ёзишича, Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби ҳам ҳозирда маошларни неча фоизга қисқартириш бўйича режа ишлаб чиқмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар