31.03.2020 12:57
3754
Мадрид клуби Алонсони сотиб олмоқчи

«Челси» ҳимоячиси Маркос Алонсо мавсум сўнгида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Don Balon`нинг хабар беришича, Мадриднинг «Атлетико» клуби 29 ёшли футболчига шартнома таклиф қилмоқчи. «Матрасчилар» бош мураббийи Диего Симеоненинг шахсан ўзи Алонсони жамоасида кўришни истамоқда. «Челси» Алонсонинг трансфер қийматини 40 млн еврога баҳолаган.

Таъкидлаш жоизки, Мадрид шаҳри Алонсога бегона эмас, у пойтахтнинг бошқа бир клуби «Реал» тарбияланувчиси ҳисобаланади. 

2016 йилда «Челси»га келган Алонсо ушбу мавсумда барча мусобақаларда 16та ўйин ўтказиб, 4та гол урган ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг клуб билан амалдаги келишуви ёзда ўз якунига етади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар