31.03.2020 13:01
1355
Лаутаронинг агенти: «Ҳеч қайси клубдан аниқ таклиф бўлмади»

 «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг агенти Бето Яке бошқа клублардан бўлаётган қизиқишларга мижозининг муносабати қандайлиги ҳақида гапирди.

«Айни пайтда кўпчилик Мартинесга «Барселона» ва «Реал» қизиқаётгани тўғрисида гапирмоқда. Аммо бу гап-сўзлар унга ҳеч қандай таъсир ўтказмаяпти. Агар унинг ўрнида бошқа ўйинчи бўлганида тунда ухламасди. У мендан ҳеч қачон бу миш-мишларнинг рост ёки ёлғонлигини сўрамаган. Унинг бор эътибори футбол ўйнашга қаратилган.

Мен билан алоқага чиққан инсонларнинг ҳеч қайсиси маълум бир клуб раҳбарияти вакили эмасди. Ҳозирча жамоалардан аниқ бир таклиф бўлмади. Унинг доимий ўсиб бориши дунёнинг энг яхши клублари эътиборини торта олди. Умид қиламизки, у меҳнатига яраша тақдирланади», – деб агентнинг сўзларини келтирмоқда Goal.

Аввалроқ аргентиналик ҳужумчига «Барселона» ва «Реал» клублари қизиқиш билдираётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар